| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
«إِنَّ اللهَ يَقُولُ أَنَا ثَالِثُ الشَّرِيكَيْنِ مَا لَمْ يَخُنْ أَحَدُهُمَا صَاحِبَهُ، فَإِذَا خَانَهُ خَرَجْتُ مِنْ بَيْنِهِمَا»
«Оллоҳ, модомики икки шерикнинг бири иккинчисига хиёнат қилмас экан, Мен уларнинг учинчисиман, агар хиёнат қилса, уларнинг орасидан чиқаман, дейди», дедилар.
Мусулмон мусулмон билан ҳам, зиммий зиммий билан ҳам, мусулмон зиммий, яъни насроний, мажусий ва бошқалар билан ҳам ширкат тузиши мумкин. Муслим Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилади:
«عَامَلَ رَسُولُ اللهِ أَهْلَ خَيْبَرَ - وَهُمْ يَهُودٌ - بِشَطْرٍ مَا يَخْرُجُ مِنْهَا مِنْ ثَمَرٍ أَوْ زَرْعٍ»
«Пайғамбар с.а.в. ҳайбар аҳли билан (ҳолбуки улар яҳудийлар эди) у ерлардан чиқадиган мева ёки экиннинг ярмига келишдилар».
«اِشْتَرَى رَسُولُ اللهِ مِنْ يَهُودِىٍّ طَعَامًا وَرَهَنَهُ دِرْعَهُ»
«Пайғамбар с.а.в. бир яҳудийдан қалқонларини гаровга қўйиб, таом сотиб олганлар». Бу ҳадисни Бухорий Оиша р.а.дан ривоят қилган. Термизий ибн Аббосдан ривоят қилади:
«تُوُفِّىَ النَّبِىُّ وَدِرْعُهُ مَرْهُونَةٌ بِعِشْرِينَ صَاعًا مِنْ طَعَامٍ أَخَذَهُ لِأَهْلِهِ»
«Пайғамбар с.а.в. вафот қилганларида қалқонлари оилаларига олган йигирма соҳлик таом учун гаровда бўлган». Термизий Оиша р.а.дан ривоят қилади:
«أَنَّ رَسُولُ اللهِ أَرْسَلَ إِلَى يَهُودِىٍّ يَطْلُبُ مِنْهُ ثَوْبَيْنِ إِلَى الْمَيْسَرَةَ»
«Пайғамбар с.а.в. бир яҳудийга одам юбориб, тўлашга қурби етганда бериш шарти билан ундан икки кўйлак сўратганлар». Шунга кўра, яҳудий, насроний каби зиммийлар билан ширкат тузиш жоиз. Чунки улар билан савдо қилишга рухсат этилган. Фақат зиммийлар мусулмон билан шериклик қилганларида ароқ, чўчқа каби ҳаром нарсаларни сотишлари жоиз эмас. Шериклик қилишларидан аввалги ароқ, чўчқа савдосидан олган даромадлари ширкат учун ҳалол бўлаверади. Тасарруфи жоиз бўлган нарсалардагина ширкат тузиш мумкин. Чунки у молнинг тасарруфи учун тузилади. Тақиқланган нарсаларда ҳам, тасарруф қилиши мумкин бўлмаган кимса билан ҳам ширкат тузиб бўлмайди.
3-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|